ФАРҒОНАДА БИР ГУРУҲ ТЕРРОРЧИЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

0

 

Шу йил май ойида Фарғона вилоятида бир гуруҳ террорчилар қўлга олинди. Улар дунёда фаолияти тақиқланган «Ҳизб Ут-Таҳрир» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзолари экан. Қарангки, террорчилар шу ноқонуний фаолияти учун илгари ҳам қамалиб, жазо муддатини ўтаган. Лекин кўрсатилган меҳр-оқибат, саховат ва одамгарчиликни тушунмаган жангарилар яна аҳоли орасида экстремистик тарғибот-ташвиқот билан шуғулланиб, ўз гуруҳини янги аъзолар билан тўлдириш ҳаракатида бўлган. Тинтув пайтида жангарилар яшаб турган уйлардан экстремистик ғоялар мужассам бўлган, қонун йўли билан тақиқланган адабиётлар топилди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари вакиллари Фарғона водийси, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари бўйлаб қидирув амалини бошлашган. Шунинг ёрдамида қўлга олинган жангариларнинг ҳамтовоқларини топишга умид боғлашган.

 

loading...