КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

Германияда коронавирус кенг тарқалишига қарши жорий этилган чекловлар бироз юмшатилган кўринишда 29 июнга қадар узайтирилди. Энди фуқаролар оилавий тарзда мулоқот қила олади. Аммо гигиена қоидаларини бузмасликлари, орадаги масофани сақлашлари шарт.

 

 

Москвада умргузаронлик қилувчи 5 яшар мушукдан коронавирусга тест олинганда, жонивор вирус юқтирган бўлиб чиқди. У ўзи яшайдиган уйда карантинга олинди.

 

 

Коронавирусга карантин ва чекловларсиз барҳам бера олган Жанубий Кореяда энди такси, самолёт ва жамоат транспортида ниқоб тақиш шарт деб қўйилди.

 

 

Кипр ҳукумат раҳбарлари хориждан ташриф буюрган сайёҳлар дам олиш ва саёҳат жараёнида коронавирус юқтирса, барча харажатларни тўлашга тайёр эканлигини баён қилди.

 

 

Европа иттифоқи коронавирус пандемияси туфайли пастга шўнғиган иқтисодни қайта тиклаш учун 750 миллиард евро маблағ ажратди. Шу маблағнинг энг кўп қисми Италия ва Испанияга тақдим этилади.

 

 

 

loading...