МИБ ходимлари Адиблар хиёбонида: Маърифат маскани ўзликни англашга йўл очади  

0

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.

Бу маскан ҳар бир ташриф буюрган инсон қалбида – ўзбек адабиётига бўлган ҳурмат, эътибор, эҳтиром ва инсонпарварлик ҳамда садоқат туйғуларини уйғотади.

Хиёбонда қад ростлаган буюк бобокалонимиз Ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйишди.

Бюро ходимлари адиблар хиёбонида буюк адиблар – Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий ва бошқа намояндалар хотирасига бағишланган ёдгорликлар билан ҳам яқиндан танишишди.

– Бугунги маданий ҳордиғимиз давомида улкан таассуротларга эга бўлдик. Бу бизнинг ушбу хиёбонга биринчи ташрифимиз бўлса-да, лекин охиригиси эмас, эндиликда бу масканга оила аъзоларимиз ҳамда фарзандларимиз билан ҳам келишни ният қилганмиз. Бу каби маърифат масканларига юртдошларимиз, айниқса, ёшларнинг ташриф буюриб туриши, ўзбек адабиётини янада улуғлашга хизмат қилади, дейди МИБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ф.Тошпўлатов ташриф таассуротлари билан ўртоқлашар экан.

Албатта, буюк адибларимизнинг бой мероси ва қадриятлари халқимизнинг маънавиятли бўлишга, айниқса, ҳозирги каратинли синовли вазиятда халқимиз билан қалбан бир бўлиб, ҳар қандай машаққатларни матонат ва ҳамжиҳатлик ила енгишимизда, адибларимиз ҳамда буюк аждодларимиздан мерос бўлган қадриятлар муҳим омил бўлади

 

 

 

 

 

 

 

 

loading...