ОТАСИНИНГ МАШИНАСИНИ МИНИБ КЎЧАГА ЧИҚҚАН ЎСМИР БИР ОДАМНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ…

0

 

Фожиа Хоразм вилоятида содир бўлди. 18 ёшли ўсмир 24 май куни соат тахминан 17: 30 да отасининг машинасини миниб кўчага чиққан. «4Р-157А» автомобил йўлининг 15-километрида қарама-қарши ўз чизиғида келаётган «Дамас»нинг йўлига чиққан. Оқибатда даҳшатли даражадаги автоҳалокатни содир этган. «Дамас»ни 35 ёшли эркак бошқариб бораётганди. Автоҳалокат оқибатида у ва салондаги 19 ёшли қиз, 32 ёшли аёл йўловчи турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. 19 ёшли йўловчи қиз врачларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, касалхонада жон берди. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил апрел ойининг ўзида автоҳалокат туфайли жами 76 киши ўлим топди. Бундан ташқари, айнан автоҳалокат натижасида 334 киши турли даражада жароҳатлар олди.

 

loading...