Расмий муносабат: Йиғилишда ҳақоратли сўзларни ишлатган раҳбарга хизмат текшируви тайинланган 

0

Жорий йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда Бюронинг Касби туман бўлими бошлиғи У.Зиёдуллаевнинг ходимлари билан ўтказилган йиғилишда хақоратли сўзларни ишлатганлиги тўғрисидаги аудиоёзув тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Бюронинг Касби туман бўлими бошлиғи У.Зиёдуллаевга нисбатан хизмат текшируви ҳаракатлари тайинланган бўлиб, текширув натижасига кўра айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи қатъиятлик билан хал этилади.

loading...