Руҳий касалхонадан қочган бемор аёл ушланди

0

Жорий йилнинг 27 май куни тахминан тонги соат 04:10 да Қорақалпоғистон Республикаси Ақманғит блок постида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари А.Рауажов ва Ф.Халбаев мақсадсиз юрган аёлни тўхтатиб, бундай вақтда нима сабабдан юрганлиги сўралганда, аёлнинг ўзини тутишидан руҳан соғломлигига шубҳа қилинади. Зудлик билан профилактика инспектори чақирилиб, вазиятга ойдинлик киритилади.

Аёл 1982 йилда туғилган У.А. эканлиги ва кўп йиллардан бери даволаниб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси Руҳий касалликлар шифохонасидан қочганлиги аниқланган. Аёл касалхонага олиб бориб жойлаштирилган.

Миллий гвардия ахборот хизмати

loading...