Соғинч: санъаткорларнинг мактаб давридаги шўхликлари ва севги тарихи (комик видео)

0

Бир гуруҳ санъаткорлар мактаб давридаги шўхликлари ва севги тарихи акс этган ҳазил видеоролик тайёрлаб, интернетга жойлаштиришди.

Видеороликнинг қисқача мазмуни қуйидагича:

Ойбекнинг болаларча қилиқлари, Нигорага бўлган илиқ муносабати ўша даврда бошланган. Жиддий Рухшона Санжар Маткаримовнинг юрагини забт этди. Мадина Мумтоз ҳар доимгидек китоб ўқишни севади ва бошқа нарсаларга вақтини қизғанади. Дугонаси Зиёдага дарс вақтида овқатланмасдан дарсни ўзлаштириш кераклигини эслатиб қўяди. Камола партадошидан дарсларини қизғаниб ўтиради. Дурдона синфнинг энг шаддод қизи. Кўпинча дарслардан қочади. Шаҳло эса уйқуни яхши кўрганидан нуқул устозларидан гап эшитиб юради. Шунинг учун синфдошлари ҳазиллашиб пешонасига 2 қўйишди. Умидахон эртаклар оламида сайр қилишни хуш кўради. Бечора Шаҳзода доим синфдошларидан дакки эшитиб юради. Муқаддас ўз севгисини самога учирган қоғозларидан топди. У ҳам бўлса келиб-келиб Йигиталига учиб тегди.

Шундай қилиб, бу синфдошлар ҳикояси тамом. Барча бахтли бўлишга ҳақлидир.

loading...