СЎНГГИ 24 СОАТДА ТУРКИЯДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ РЕКОРД ДАРАЖАГА ЕТДИ…

0

 

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Коджанинг расман хабар беришича, охирги бир кеча-кундузда мамлакат бўйича коронавирус юқтирганлар сони 1182 нафарни ташкил этди. Бу коронавирус пандемияси бошлангандан бери рекорд даража демакдир.

Шу билан бирга сўнгги 24 соат ичида 30 нафар бемор ёруғ дунё билан видолашди.

Ҳозир Туркия бўйича коронавирус юқтирганлар 160 минг 979 нафарни ташкил этмоқда. 4461 киши оламдан ўтди, 124 минг 369 киши тузалди.

 

loading...