ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛИК ВА ХАСТАЛАНГАНЛИК КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди.

Кун давомида 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3444 нафар бемордан 2694 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 736 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги даволаш муассасаларида даволанмоқда.

Бугун мамлакатимизда 1166 нафар фуқаро уй карантинига олиниб, 1284 нафар фуқаро карантиндан чиқарилди.

Стационар карантинга эса 1532 нафар фуқаро олиниб, 935 нафар фуқаро ўз уйига кузатиб қўйилди.

 

loading...