111 ЁШЛИ ОНАХОН КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИБ ЖАҲОН РЕКОРДИНИ ЎРНАТДИ…

0

 

Чилининг Сантьяго шаҳрида яшовчи исми-шарифи сир тутилган 111 ёшли кампир коронавирусдан тўлиқ тузалиб, дунёнинг дарддан фориғ бўлган энг кекса кишисига айланди.

Расмий хабарларга қараганда, онахон қариялар уйида яшайди. Коронавирусни ҳам ўша ерда юқтирган. Аслида ўпкасида жиддий муаммо зоҳир эди. Шунга қарамай, коронавирусни анча енгил ўтказди. Врачлар айтишмоқдаки, кампир иситма ва шу каби белгилардан деярли азият чекмабди. 28 кун ўзини бошқалардан холи қўйишди. 10 май куни онахон коронавирусдан тўлиқ тузалиб, қариялар уйига кузатиб қўйилди.

 

loading...