АМЕРИКАДА ПОЛИЦИЯЧИЛАР ЖУРНАЛИСТНИ ЖОНЛИ ЭФИР ПАЙТИДА ҚЎЛГА ОЛДИ… (ВИДЕО)

0

 

Барчага маълум, кечадан бери Американинг Миннесота штатида қора танли фуқаро Жорж Флойд полиция ходимлари тарафидан ўлдирилгач, штат бўйича норозилик акциялари бошланди. Кейинчалик акциялар тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувларга айланди. Шу жараённи «CNN» телеканали бошловчиси Омар Хименес жонли эфир орқали намойиш этаётганда, полициячилар унинг қўлларини кишанлашди. Нафақат у, балки суратга олиш гуруҳи бир вақтнинг ўзида қўлга олиниб, маҳкамага олиб кетилди.

— Биз жонли эфирдамиз: — деди Омар Хименес. — Майли, қаерга боришни айтинглар, эфирдан кейин борамиз…

Аммо полиция ходимлари журналистнинг гапларига қулоқ тутадиган аҳволда эмасди. Барчаларининг қўлларини кишанлаб, полиция маҳкамасига олиб кетишди.

 

loading...