АҚШДА ҚОРА ТАНЛИ ФУҚАРОНИНГ ЎЛИМИ ТАРТИБСИЗЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛДИ…

0

 

Куни кеча Американинг Миннесота штатида миллий гвардиячилар ва қора танли фуқаролар ўртасида тўқнашувлар юзага келди. Фуқаролар коронавирус билан боғлиқ чекловларга қарши норозилик акциясини ташкил этишганди. Акция жараёнида полициячилар афроамерикалик Жорж Флойдни қўлга олиб, ерга ағанатган. Сўнгра қўлларига кишан солган. Шу жараёнда полициячилардан бири тиззаси билан фуқаронинг томоғини қисиб олган. Жорж нафаси қайтиш оқибатида ҳушидан кетган ва касалхона жонлантириш бўлимида жон берган. Тартибсизликларни бостириш учун штат губернатори Тим Уолз миллий гвардия отрядини жалб этган.

 

loading...