Бу йилги тест синовларидаги янгиликлар: уйдан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтиш, қисқартирилган фанлар, соддалаштирилган тест топшириқлари ва бошқалар

1

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

✌️ 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

👉 Уларни «dtm.uz» сайтидаги фанлар мажмуаси бўлимидан текширишингиз мумкин.

☑️ Тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади,

🧤 санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.

🌡 Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади.

🚿 Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Assalom aleykum Men hozirda Sankt Peterburgdaman Men ham online hujjat topshirsam buladimi. Imtihongacha charter reysda navbatim kelib qolsa kerak.

Comments are closed.