Эътироф, танқид ва саховат: Улкан масъулиятни зиммасига олган МИБ 3 ёшда!

1

МИБ деса кўз олдингизга темир интизоми билан эшигингиз тагида турган, коммунал тўловлардан қарздорлигингизни тўлаб қўйишни сўраётган ёки сизнинг алимент борасидаги муаммонгизни ҳал қилаётган, ёинки хайрли ишларга бош қўшаётган ва баъзида гуруч ичидаги курмакари сабаб халқ олдида мулзам бўлаётган ходим гавдаланади. Албатта, ҳар бир касбнинг ўз машаққати бўлганидек, МИБ органи ходимларига ҳам осон эмас. “Уларнинг вазифаси-ку бу?!” дейишга шошилманг. Ахир дўстингизга берган қарз пулингизни сўрашда қанчалик истиҳола қилсангиз, МИБ ходимлари ҳам сизнинг эшигингиз тагига келиб ишлатган коммунал тўловлар ҳақини сўрашда шунчалик истиҳола қилишади. Лекин бу уларнинг давлат томонидан бергилаб берилган вазифаси. Демак, бугун улар ўз вазифаларини сидқидилдан ва масъулият билан уддалашмоқда.

Яхши биламизки, мамлакатимизда суд ва бошқа органлар қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурслари соҳасидаги тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш мақсадида, бундан 3 йил муқадам Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятига асос бўлган Фармон қабул қилинди.

Эътиборли жиҳати, Мажбурий ижро бюроси ташкил этиши биланоқ, у халқимиз, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари эътиборида бўлди.

Оз фурсат ичида орттирилган бой тажриба, амалиёт, масъулият ва садоқат айтиш мумкинки, МИБ зиммасига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши ҳамда ишонч билан ёндашишда муҳим омил бўлиб келмоқда.

Шу сабаб – қисқа вақт ичида суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 90,4 трлн. сўм ундирилди.

Худди шундай, суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш борасида 45,7 трлн. сўмлик 7,7 млн. та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

Бюро органлари ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлмоқда, энергия ресурслари ва бошқа соҳаларда қонунбузилиши билан боғлиқ 1,2 трлн. сўмлик зарар аниқланиб, 1044 та жиноят иши қўзғатилган.

Оилалар бутлигини тиклаш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфааталрини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 14 мингдан зиёд оилаларни яраштирилди.

Айтишимиз керакки, ҳозирга қадар 12 мингга яқин эҳтиёжманд фуқароларга жами 2,5 млрд. сўмдан ортиқ коммунал хизмат учун қарздорликларини бартараф этиш ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатиш билан боғлиқ саховат тадбирлари ташкил этилди.

МИБ фаолияти давомида турли танқидлардан ўсди, эътирофларга сукут сақлади, хайрли ишларга эса вазифасига кирмаса-да, бош бўлди. Асосийси, халқимизнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали иқтисодиётимиз ва ички инфратузилмани кўтаришга ўз ҳиссасини қўшишдек улкан мақсадлар сари илдамламоқда.

Бугун, 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил топганига 3 йил тўлиши муносабати билан соҳа ходимларини самимий қутлаймиз!

Юқоридаги фирклар ҳам соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этиш ва кези келганда уларнинг фаолиятига баҳо бериш учун айтилганди. Шундай экан, бугун улар ҳар қанча мақтов ва миннатдорликка арзийди.

Ҳа, МИБ раҳбарияти ва матбуот хизмати ходимлари эса алоҳида эътирофга лойиқ. Негаки ҳар қандай вазиятда ҳам тезкорлик ва адолат тарафдори бўлиб, аҳоли ва МИБ ходимлари ўртасидаги муносабатга муроса йўли билан ечим топишади. Бу эса орган фаолиятини ёритишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, МИБни бугунги 3 ёши ва катта марраларни забт этишда чарчамаётган орган ходимларини яна бир бор табриклаймиз!

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Бюрода фаолият юритаетга ходимларга соглик, ишларида омад, оилавий тинчлик, ватанимиз олдидаги вазифаларни ва топширикларни адо этишдан чарчаманг деймиз.

Comments are closed.