Фарғоналик божхоначилар замонавий кутубхонада: Бўш вақтда мутолаа завқи

0

Бугунги кунда китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёшларни бадиий асарларни мушоҳада этишга чорлаш ҳамда бу орқали асрий анъаналаримизни сақлаган ҳолда, маънавиятимиз ва маданиятимизга ҳисса қўшиш ҳар бир авлоднинг бурчидир. Зеро, бадиий адабиёт, аввало, инсонлар қалбини тарбиялайди, китоб туфайли дунёқарашимиз бойиб, тафаккуримиз янада ўсиб бораверади.

Шундай экан, бугун Фарғона вилояти божхона бошқармасида бир гуруҳ ходимлар ташаббуси билан божхона ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қолаверса, ходимларни илм-маърифатини янада бойитиш мақсадида бошқарма маъмурий биносида замонавий қулайликларга эга бўлган янги кутубхона маркази очилди.

Мазкур янги ахборот-кутубхона марказида китобхонлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 1000дан ортиқ китоб фондига эга ушбу маскан эндигина божхона соҳасига қабул қилинган ёш божхона ходимлари учун муносиб туҳфа бўлди десак сира адашмаймиз. Зеро, кутубхона фондида мавжуд соҳага оид адабиётлар божхона ходимлари билим савиясини оширадиган саволномалар билан бойитилган.

Айниқса, бугунги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган мутолаа залида, электрон ўқув жиҳозларида соҳага оид маълумотлар қаторида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказидан олинган 4200 дан зиёд турли мавзулардаги китобларнинг электрон шакллари, нусхалари мавжудлиги ҳар қандай китобсевар инсоннинг ҳайратига ҳайрат қўшиши табиий ҳол, албатта.

Ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг бебаҳо жавоҳирлари билан безатилган ушбу улуғ маскан божхона ходимларининг маънавий оламини юксалтириб, ҳаётини чароғон этиши, интеллектуал салоҳияти ва тафаккурини юксалтириб, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда мухим ўрин тутади. Соҳага ходимларнинг қизиқишини янада орттиради.
Бутун дунё тан олган буюк ва фозил алломаларнинг авлоди эканмиз, мутолаа завқи ҳамда китобхонлик саодати ҳеч биримизни тарк этмасин!
.

loading...