ҲИНДИСТОНДА ОВҚАТСИЗ, СУВСИЗ ЯШАГАН ЭРКАК 90 ЁШИДА ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида яшаган йога устаси Прахлад Жани исмли қария куни кеча 90 ёшида оламдан ўтди. Унинг машҳурлиги шундаки, 7-8 ёшидан то шу кунга қадар на овқат еган, на бир томчи бўлсин сув ичган. Шунинг ҳисобига ҳожатга ҳам бормаган. Сийдик қопидаги суюқликлар автомат тарзда организмга сингиб кетаверган. Олимлар 2003 ва 2010 йилларда қария устида тадқиқотлар ўтказган. Прахлад Жанини қатъий назоратда ушлаб турган. Ҳақиқатан, назоратдалик пайтида қария на овқат еган, на сув ичган. Ўзининг тан олиб айтишича, қачонлардир болалигида илоҳлардан бири тушига кириб дуо қилган экан. Шу дуолар кучи билан овқатдан, суюқликлар ичишдан воз кечган экан. Бу одати танасининг тез қариб қолишига ҳам йўл бермабди.

Тағин худо билади.

 

loading...