НЬЮ-ЙОРКДАГИ ТАРТИБСИЗЛИКЛАР ҚАМОҚҚА ОЛИШ БИЛАН ЯКУНЛАНДИ…

0

 

Америка полициячилари афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдиргач, бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари, тартибсизликлар бошланди. Жумладан, Нью-Йоркда ҳам қора танли аҳоли вакиллари тартибсизликларни келтириб чиқарди. Натижа эса оммавий тарзда қамоққа олишдан иборат бўлди. Полициячилар 70 нафардан ортиқ намойишчини қамоққа олди.

Айтишларича, бу шаҳарда акция иштирокчиларидан бири бир мушт билан полиция ходимининг бурнини синдирган. Иккинчи полициячини эса ахлат ташланадиган контейнерга боши билан ура-ура, охири ахлатга ташлаб юборишган. Бошқа бир намойишчининг ёнидан пичоқ ҳам топишган.

Бугун худди шундай норозилик акциялари Лос-Анжелес, Денвер, Мемфис, Феникс, Колумбус, Альбукерк, Луисвеллда ҳам бўлиб ўтди. Луисвеллда полиция билан тўқнашувлар оқибатида 7 нафар намойишчи яраланган. Расмий маълумотларга кўра, полициячилар намойишчиларни очиқчасига совуқ қуроллардан ўққа тутибди.

 

loading...