Республикамиз бозорларидаги нарх-наво қандай?

0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда. 29 май ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг. Энг арзон ва қиммат нархларда.

Тиббий ниқоб – Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўмдан, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.

Антисептик гел – Андижонда 700 сўм бўлса, Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.

Маҳаллий ун биринчи нави – Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.

Қолипли нон – Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Наманган, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.

Макарон – Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 19 минг сўм.

Шакар – Андижон вилоятида 4 минг сўм, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.

Ўсимлик ёғи – Наманган вилоятида 8 минг бўлса, Бухорода 14 минг сўм.

Хўжалик совуни – Фарғонада 1000 сўм, Бухорода 500 сўм.

Тухум – Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.

Мол гўшти – Қашқадарё вилоятида 40 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.

Қўй гўшти – ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.

Товуқ гўшти – Андижон вилоятида 11 минг сўм, Тошкент шаҳрида 24 минг сўм.

Гуруч – Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида 16 минг сўмдан.

Картошка – Сурхондарё вилоятида минг сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.

Пиёз – Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилоятида 4000 минг сўм.

Сабзи – Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 400 сўмгача.

Саримсоқ пиёз – Қашқадарёда 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

ахборот хизмати

loading...