Собиқ божхона ходими оқланди

0

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг 2013 йил 30 январдаги ҳукмига кўра, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Қоракўл ТИФ” божхона пости катта инспектори лавозимида ишлаган Қобилов Миразиз Мирмухсинович 2012 йил июль ойи ўрталарида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги якка тартибдаги тадбиркорлар П.Элбоев, Н.Жўраев, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бош инспектори Ф.Отабоев, “Қоракўл” ТИФ божхона пости инспектори О.Абдиқодиров, шу постдаги божхона омбори мудири Т.Турсунов ва Бухоро вилоятидаги “Жийдазор ёғдуси” хусусий корхонаси божхона расмийлаштируви мутахассиси О.Қиличев билан чет давлатлардан олиб келинган жуда кўп миқдордаги турли товар моддий-бойликларни божхона расмийлаштирувидан яшириб, қонунга хилоф тарзда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказганликда айбли деб топилиб, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Мазкур иш, 2020 йил 27 март куни жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, М.Қобиловнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан, хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда бузганлиги, жуда кўп миқдорда солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлиги ёки мансаб сохтакорлиги жиноятини содир қилганлигини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслиги ва унинг айби бирон бир далиллар мажмуи билан тасдиқланмагани, ушбу жиноятларни содир этганлиги ўз исботини топмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-3-бандларига асосан М.Қобилов айбсиз деб топилиб, оқланди.

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро вилоят суди судьяси

З.Қурбонов

loading...