«Такси» фильми юлдузи Марион Котийярда коронавирус аниқланди

0

Франциялик актёрлар жуфтлиги 47 ёшли Гийом Кане ва 44 ёшли Марион Котийяр коронавирусни бошдан кечирди. Бу ҳақда Гийом Кане «Instagram»даги саҳифасида маълум қилган, деб ёзмоқда daryo.uz.

Қайд этилишича, эр-хотинда касаллик енгил кечган. Ҳозирда улар ўзларини яхши ҳис этмоқда.

Кане Марион билан касалликни енгил тарзда ўтказгани уларнинг омади эканлигини қайд этди. Улар карантинни Франция жануби-ғарбида ўтказган.

«Биз касалликни яна юқтиришимиз эҳтимоли ҳақида маълумотга эга эмасмиз, бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам биз касалликни айнан шундай кечирганимиз учун ўзимизни омадли деб биламиз», — дейди Гийом Кане.

Коронавирус жуфтликнинг касбий фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Гийом ўзи режиссёрлик қилаётган Остерикс ва Обеликс ҳақидаги янги фильм суратга олиш жараёнини кечиктиришга мажбур бўлди. Марион бош роллардан бирини ижро этаётган фильмнинг суратга олиш жараёнининг аксарият қисми Хитойда бўлиб ўтиши керак эди.

«Такси» фильми юлдузи Марион Котийяр ҳамкасби Гийом Кане билан 13 йилдан бери бирга яшайди. Улар турмуш қурмаган, бироқ жуфтликнинг 9 ёшли ўғли ва 3 ёшли қизи бор.

loading...