Уй олишда танишни нима кераги бор?

0

Ҳозирги кунда яшаш шароитини яхшилаш учун фуқароларга янги қулайликлар яратилиб келинмоқда. Имкониятдан келиб чиқиб, янги уй сотиб олиш, кенгайтириш, узоқ муддат ичида тўлаш каби қулайликлар шулар сирасидандир. Бироқ айрим одамлар тўғри йўл турганда, таниш-билишчилик орқали ишини битиришга уриниши нотўғрилигини мисолларда кўриб турибмиз.

Бухоро шаҳрида 27 май куни шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2019 йил октябрь ойида Мирдўстим кўчасидаги уйда яшовчи С.Ю. Қоракўл тумани, «Дўрмон» маҳалласида яшовчи А.М.га Бухоро шаҳар, А.Сомий кўчасида янги қурилаётган уйлардан бирини олиб беришда ёрдам беришини ваъда қилади. Бунинг эвазига фирибгарлик йўли билан қоракўллик фуқародан 9 500 АҚШ долларини олади. Унга ёрдам бериш у ёқда турсин, олган пулларини ҳаммасини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади. Ваъдабоздан мурувват кутишдан чарчаган фуқаро ички ишларга ҳолат юзасидан қонуний чора кўришликни сўраб ариза билан мурожаат қилади. Амалга оширилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида ички ишлар ходимлари С.Ю. ни қўлга оладилар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

loading...