ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 44  ҳолатнинг 32 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 8 нафари (Тошкент шаҳри 4, Самарқанд вилояти 4) эса аҳоли орасидан аниқланди.

Кун давомида 34 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3488 нафар бемордан 2728 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 746 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда. Улардан 7 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Бугун мамлакатимизда  1199 нафар фуқаро уй карантинига олиниб, 1383 нафар фуқаро чиқарилди.

671 нафар фуқаро эса стационар карантинга олиниб, 1484 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

loading...