Йўғ-э! Нилуфар Усмонова мухлисларига 150 000 сўмдан чўнтак пули тарқатмоқда(ми?)

0

“Азизларим, сизларга ҳомийлар ҳисобидан 10 кун давомида ҳар куни 150 000 сўмдан чўнтак пули тақдим этиб бораман”, – деб ёзди Нилуфар Усмонова “Инстаграм” саҳифасида.

Фақат бу пулга эга бўлишнинг талаблари бор экан.

“Шартлар жуда ҳам осон:

1. Охирги 5 та постимга лайк босасиз.

2. Шу постимга исталганча изоҳ ёзасиз.

Шартларни мен “СТОП!” деб ёзгунимга қадар бажарасиз! Менинг шу ишорамдан олдин қолдирилган охирги изоҳ эгаси чўнтак пулини қўлга киритади!” – дея шарт қўйган у.

loading...