АҚШ БУТУНЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ТЎХТАТДИ…

0

 

Шу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп расман маълум қилди.

— Бу ташкилот, — деди Трамп. — Биз сўраган ислоҳотларни, аниқроғи, коронавирус билан боғлиқ янги ислоҳотларни ўтказишдан бош тортди. Шундан келиб чиқиб биз ташкилот билан муносабатларга нуқта қўямиз. Сабаби маълум. Ҳозир Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Хитой назорати остига олган. Ваҳоланки, бу давлат ташкилот учун йилига атиги 40 млн доллар маблағ ажратади. Америка бўлса, ҳар йили 450 млн доллардан маблағ берарди. Энди шу маблағ бошқа соҳага йўналтирилади.

Маълум бўлишича, Трамп ушбу ташкилот раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесусга 30 кун муҳлат берган. Шу муддат орасида ислоҳотлар тўғрисида яна ўйлаб кўриши лозим эди. Бундан ташқари, ташкилот Хитой билан масофаларни узоқлаштириши талаб этилган. Талаб адо этилмаган.

 

loading...