ДУНЁ БЎЙИЧА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ 6 МЛНДАН ОШДИ…

0

 

2020 йил 30 май ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 6 млн 020 минг 712 кишига етди. Эпидемия бошлангандан бери дунё бўйича 366 минг 295 киши коронавирус туфайли ўлим топди. 2 млн 65 минг киши тузалди. Америка коронавирус юқтириш бўйича ҳануз етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони ҳозирда 1 млн 792 минг 295 кишига етди. Иккинчи ўринни Бразилия (465, 166), учинчи ўринни Россия (387, 623) эгаллади.

Бразилияда сўнгги 24 соат ичида 27 минг киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Америкада эса 23 мингдан кўпроқ одам хасталанган. Россияда сўнгги бир кеча-кундузда 8, 5 минг киши коронавирус юқтирган.

 

loading...