МАРИЙ ЭЛ РЕСПУБЛИКАСИДА АЁЛ ПОЛИЦИЯЧИНИ ТИШЛАБ ОЛДИ. НЕГА?..

0

 

Куни Кеча Россия тасарруфидаги Марий Эл республикасида кўнгилсиз бир манзара кўзга ташланди. 38 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган аёл озиқ-овқат маҳсулоти харид қилиш учун бозорда навбатда турганди. Аммо юзига ниқоб тақмаганди. Хизмат бурчини адо этаётган полициячи аёлга яқин бориб исмини сўради ва ниқоб тақмасдан коронавирусга қарши қўйилган карантин талабларини бузаётганини уқтирди. Агар юзига ҳозироқ ниқоб тақмаса, жаримага тортилишини айтди. Аёл полициячининг гапига эътибор қилмай, бозордан чиқиб кета бошлади. Полициячи эса бир ҳатлаб аёлга етиб олди-ю, балога қолди. У кутилмаганда полициячининг қўлини тишлаб олди.

Ҳозирда аёлга нисбатан жиноят иши очилган.

 

loading...