ПЕНТАГОН МИННЕСОТАДАГИ ТАРТИБСИЗЛИКЛАРНИ ҚЎШИНЛАР ЁРДАМИДА БОСТИРМОҚЧИ…

0

 

Маълумингизким, мана, бир неча кундан бери Американинг Миннесота штатида афроамерикалик Жорж Флойднинг полициячилар тарафидан ўлдирилиши муносабати билан оммавий тартибсизликлар давом этмоқда. Қора танли аҳоли вакиллари ва полициячилар тўқнашувлари оқибатида қурбонлар, жабрланганлар борлиги қайд этилган. Бугун Пентагон раҳбарлари ҳарбий полиция отрядларини жанговар ҳолатга келтириш ҳақида буйруқ берган. Улар тартибсизликларни қўшинлар ёрдамида бостиришни мўлжаллашмоқда.

Буйруққа кўра, Шимолий Каролина ва Нью-Йорк штатлари ҳарбий полиция бўлинмаларига жанговар ҳолатда туриш тайинланган. Ҳаммаси бўлиб 800 нафар аскар ҳужумга тахт қилиб қўйилди.

Шубҳасиз, ушбу қарор шахсан Америка президенти Дональд Трамп илтимосига кўра қабул қилинган.

 

loading...