РОССИЯДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ БУРУНГА ТОМИЗИЛАДИГАН ВАКЦИНА ЯРАТИЛДИ…

0

 

«Роспотребнадзор» тасарруфидаги «Вектор» вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази мутахассислари коронавирусга қарши янада қулай вакцина турини яратишди. Вакцинанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, уни бурунга томизиш орқали қабул қилинади. Ҳозир янги вакцина клиник синовларга тайёрланмоқда. Марказ директори Ринат Мақсудовнинг гапига қараганда, Россияда айни пайтда 10 та коронавирусга қарши вакцина тури яратилди. Уларнинг учтаси клиник синовларга жалб этилган. Янги бурунга томизиладиган вакцина ҳам ўшаларнинг бири. Фақат бу дори воситасини ҳомиладорлар ва болалар учун алоҳида ишлаб чиқариш зарур бўлади. Шундай бўладики, дори ҳеч кимга ўзидан кейин аксил асоратларни қолдирмайди.

 

loading...