Тадбиркор фойдасига 2 млрддан ортиқ қарздорлик ундириб берилди

0

Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 19.11.2019 йилдаги 4-1001-1903/7904-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “TMZ KAPITAL QURILISH INVEST” МЧЖдан ундирувчи “YANGI AVLOD QURILISH INVEST” МЧЖ фойдасига жами 2 млрд. 315 млн. 183 минг сўм қарз ундириш ижро иши МИБ Яшнобод туман бўлимида мавжуд эди.

Мазкур ижро ҳужжати бўлимга 10.12.2019 йилда келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси Х.Алибеков томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан, ижро иши юритиш қўзғатилган. Қарздор жамиятга бўлим томонидан берилган ихтиёрий муддат ўтди. Лекин қонун талаблари асосида қарздорлик ундирувчига муддатида тўланмади.

Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамият номига расмийлаштирилган 7 турдаги енгил ва юк автотранспорт воситалари давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда банд солиниб хатланди.

Қарздор жамиятнинг ҳам қўли, ҳам оёғига айланган қарздорликни қоплаш учун хатланган 7 турдаги траснпорт воситалари онлайн аукцион савдоларига чиқарилгунига қадар 2 млрд. 315 млн. 183 минг сўм қарздорликни жорий йилнинг 29 май куни бартараф этди.

Натижада ижро юритуви тамомланиб, қарздорга нисбатан солинган барча чекловлар бекор қилинди.

loading...