Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 нафарга етди

0

🔺2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 (+25) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан, жами 8 нафар аҳоли орасида қайд этилди. 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлса, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятига “Гулистон” чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида тасдиқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2728 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...