Хоразмда “Қорадори – 2020” тадбирида наркокурьерлар қўлга олинди

0

Айни вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан “Қорадори – 2020” тадбирлари ўтказилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори – 2020” кенг қамровли тезкор тадбири давомида Гурлан тумани Шоликор қишлоғидан ўтувчи йўл бўйида тўхтаб турган “Ласетти” русумли автомашина холислар ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, автомобилнинг олд ўриндиғи остидан 997 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси топилди ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган И.М.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолат бўйича вилоят божхоначилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир давом эттирилди.
Натижада, Тупроқалъа туманида “Тошкент-Урганч” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли, юк автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро C.Ш ёнлари кўздан кечирилганида, 1 дона оқ рангли целофан пакетга ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли, жами оғирлиги 185,49 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...