Самарқанддаги «юқори хавфли» ҳудудда 11 нафар тиббиёт ходими, икки мактаб ўқувчиси коронавирусга чалинган…

0

 

Вилоятнинг Пайариқ тумани «қизил», яъни «юқори хавфли» ҳудуд бўлиб, у ерда 28 нафар фуқарода вирус аниқланган.

Беморларнинг 11 нафари — тиббиёт ходими, 1 нафари — туман газ идораси ходими, 1 нафари — ИИБ ходими,  3 нафари — мавсумий ишчи, 1 нафари — ҳайдовчи, 1 нафари — тадбиркор, 4 нафари — уй бекаси, 2 нафари — мактаб ўқувчиси, 4 нафари — пенсионер экани маълум қилинди.

30 май куни туман санитария-эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан 186 та аҳоли хонадонида эпидемологик суриштурув ишлари олиб борилган.

Беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганлар жами 117 та хонадондаги 121 нафар фуқоро уй шароитида карантинга олинган.

loading...