СЎНГГИ 24 СОАТДА РОССИЯДА 10 000 ГА ЯҚИН ОДАМ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…

0

 

Россиядаги коронавирусга қарши тезкор штаб хабарига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда мамлакат бўйича жами 9268 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса 400 000 нафардан ошиб кетди.

Тузалганлар сони ҳам охирги 24 соатда 4, 4 минг кишига ортиб, уларнинг умумий сони 171, 8 минг нафарни ташкил этди. Тузалганларнинг 80 минг нафардан кўпроғи Москва шаҳрига тўғри келмоқда.

Бундан ташқари, сўнгги бир кеча-кундуз ҳисобига кўра, Россияда 131 киши коронавирусдан вафот этган. Ўлганларнинг умумий сони 4, 7 минг кишига етган.

 

loading...