ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЭПИДЕМИЯ АВЖ ОЛИШ ХАВФИ ЯНАДА КУЧАЙИШИ МУМКИН…

    0

     

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирди, Тошкентда аҳоли орасида аниқланаётган касалланишлар сони кўпаяётгани сабаб ҳудудда вазият оғирлашиши мумкин:

    «Сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳридан ҳам аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Касалланиш кўрсаткичлари шу суратда ўсиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди.

    Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда.

    Жумладан, бугун, ҳозирга қадар пойтахтимизда коронавирус инфекцияси аниқланган 11 нафар фуқаронинг барчаси аҳоли орасидан касалликни юқтириб олган», — дейилади вазирлик хабарида.

    loading...