«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «ИБРОҲИМ ПОШШАНИНГ ҚИЗИ ЭСМАНУР ҚАНДАЙ ҲАЁТ КЕЧИРГАН?..»

0

 

Усмонийлар империясининг 10- султони Сулаймон болаликдаги дўсти Иброҳим пошшани суюкли синглиси Хадича султонга уйлантириб ҳам қўйганди. Аммо бу оилада садоқат, меҳр ҳукм сура олмади. Иброҳим пошшанинг хотинидан эшитадиган таъналар, қуллигини ҳадеганда эсга солишлар охири ўз сўзини айтди. У саройдаги Нигор калфа билан ошиқ-мошиқ бўлди. Хуфиёна учрашиб юрди. Ўртада қиз туғилди. Аммо бундан Иброҳим пошшанинг сира хабари йўқ эди. Хадича султон барчасидан хабар топган. Аммо шу қадар қаттиқ севгани учун ҳам Иброҳим пошшадан воз кеча олмасди. Нигор дунёга келтирган қизни тортиб олди ва махсус энага тайин этди. Қизга Қадар дея исм берди. Иброҳим пошшага ҳам, Нигорнинг ўзига ҳам қиз ҳақида ҳеч ким лом-мим демади. Туғруқ оғир кечгани боис Нигор ўзига келгач, боласи ўлик туғилганини айтиб қўя қолишди.

Орадан маълум вақт ўтиб барибир сир очилди. Нигор ҳам, Иброҳим пошша ҳам бу фарзанддан хабар топди.

Иброҳим пошша буюк вазир эди ҳар ҳолда. Жуда бадавлат эди. Албатта, султон Сулаймон лавозими учун унга 3 млн олтин миқдорида маош тўларди. Бундан ташқари, империяда авж паллага кирган порахўрлик Иброҳим пошшани ҳам домига тортмай қолмаган. У қизига Эсманур дея янги исм берди ва акасининг ихтиёрига юборди. Акаси эса усмонийлардан қочиб сирли равишда буткул бошқа манзилга кўчиб ўтди. Мақсад битта. Эсманурни онасидан ҳам, империя вакилларидан ҳам сир тутиш.

Эсманурнинг кейинги ҳаёти жуда шоҳона ўтди. Уни Иброҳим пошша керагича пул билан таъминлаб қўя олди. Фақат Эсманур насронийлар динини қабул қилди. Шу динга эътиқод билан умр кечирди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...