ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ ҲОЛАТИ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 58 ҳолатнинг 33 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 11, Самарқанд вилояти 8, Наманган вилояти 2) эса аҳоли орасидан аниқланди.

Кун давомида 55 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3546 нафар бемордан 2783 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 749 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бугун мамлакатимизда 1379 нафар фуқаро уй карантинига олиниб, 698 нафар фуқаро карантиндан чиқарилди.

1267 нафар фуқаро стационар карантинга олиниб, 1479 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

 

loading...