ЎЗБЕКИСТОНДА ЎПКАНИ СУНЪИЙ ВЕНТИЛЯЦИЯЛАШ УСКУНАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА…

0

 

«Ўзавтосаноат» тасарруфидаги «Research and Development Center» илмий маркази мутахассислари юртимизда мавжуд ўпкани сунъий вентиляциялаш ускунаси прототипини ишлаб чиқара бошлашди. Бу ускуна гипоаллерген материалдан тайёрланган. Уни дезинфекциялаш ҳам қийинчилик туғдирмайди. Ускуна ҳаво намлиги, босими, кислород миқдори ва ҳарорат кабиларни ўз хотирасида сақлаб қола олади. Бундан ташқари, у тозалаш тизими билан жиҳозланган. Келаётган ҳаво фильтр орқали тозаланган ҳолда ўпкага боради. Фильтрни янгисига алмаштириш учун ҳам алоҳида қулайлик яратилган. Мабодо чироқ ўчиб қолса ҳам сира хавотирга ўрин йўқ. Ускуна заҳира энергия эвазига камида 1 соат ўчмасдан ишлаб туради. Асосийси, нархи дунёдаги кўплаб шу тахлит ускуналардан арзон.

Умид қиламизки, янги ускуна коронавирусга чалинганларнинг тезроқ дарддан халос бўлишини таъминлайди.

 

loading...