ВАШИНГТОН ПОЛИЦИЯЧИЛАРИ НАМОЙИШЧИЛАРГА ҚАРШИ КЎЗДАН ЁШ ОҚИЗУВЧИ ГАЗ ҚЎЛЛАМОҚДА…

0

 

Американинг Вашингтон шаҳрида ҳам қора танли афроамерикалик Флойд Жоржнинг полициячилар тарафидан ўлдирилиши туфайли норозилик акциялари, тартибсизликлар давом этмоқда. Акция иштирокчилари олдинига полициячиларга қарата сув тўлдирилган бутилкаларни ирғитган. Кейин Оқ уй ёнига яқинлашган. Полициячилар уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газларни қўллашга мажбур бўлган. Шундан кейингина намойишчилар тарқалган.

Ҳозир Америкадаги ўнлаб катта шаҳарларда тартибсизликлар авж паллага кирди. Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Денвер, Нью-Йорк, Индианаполис, Бостон, Детройт ва яна кўплаб шаҳарларда фуқаролар ва полиция ўртасида жиддий тўқнашувлар давом этмоқда. Америка ҳукумат раҳбарлари таъкидлашича, полициячилар ҳаётига хавф солиш, уларга қарши ҳаракатлар содир этиш ички террор билан тенгланади ва шафқатсиз жазоланади. Ҳозирча икки полициячи оғир ярадор бўлган. Улардан бири вафот этган. Иккинчисининг аҳволи ҳам ўта оғир дея баҳоланмоқда.

 

loading...