ЯНА БИТТА ХУШХАБАР!!!

0

 

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 33 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 14 нафар, жами 47 нафар бемор  соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 да, кичиги 2 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Самарқанд вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 57 да, кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1063 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 1110  нафарга етди.

Шундай қилиб, юртимизда ҳозирга қадар 54 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2837 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...