1 июндан бошлаб Самарқандда автомобилларнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилди

0

1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятидаги «қизил» ҳудудларда, шу жумладан, Самарқанд шаҳрида ҳам автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, деб ёзмоқда «gazeta.uz».

Хабарда қайд этилишича, Самарқанд шаҳри ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан — 10:00 гача, 17:00 дан — 20:00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилди.

Маълумотга кўра, автотранспорт салонида икки кишидан ортиқ бўлмаслиги, ишга, касалхонага, дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

Шунингдек, 1 июнь ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида эпидемияга қарши кураш вилоят фавқулодда комиссиясининг қарори билан «Яшил» ҳудудга: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур ва Пахтачи туманлари киритилди. «Сариқ» ҳудудга: Жомбой ва Иштихон туманлари ҳамда «Қизил» ҳудудга эса: Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманлари киритилди.

loading...