80 минг долларлик қўғирчоқ, 600 минг долларлик сурат. Фарзандларини қимматбаҳо совғалар билан талтайтирадиган машҳурлар

0
NEWS EDITORIAL USE ONLY. NO COMMERCIAL USE (including any use in merchandising, advertising or any other non-editorial use including, for example, calendars, books and supplements). This photograph is provided to you strictly on condition that you will make no charge for the supply, release or publication of it and that these conditions and restrictions will apply (and that you will pass these on) to any organisation to whom you supply it. All other requests for use should be directed to the Press Office at Kensington Palace in writing. This undated photo has been released by the Duke and Duchess of Cambridge of Prince George, who celebrates his fourth birthday on Saturday. The picture was taken at Kensington Palace in London at the end of June by Chris Jackson, Getty Images Royal Photographer. (Photo by Chris Jackson/Getty Images)

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан фарзандидан ҳеч нарсани аямайдиган, баъзан уларни ҳаддан зиёд эркалатиб юборадиган машҳурлар ҳақида «daryo.uz» маълумот берди.

Шаҳзода Жорж

 

Британия қироллигининг фахри, ёқимтой шаҳзода Жорж, юзидан табассум аримаслиги ва ҳамиша аъло кайфиятда бўлиши билан каттаю кичикнинг меҳрини қозонган. Оила аъзоларини-ку айтмаса ҳам бўлаверади. Жоржнинг бувиси Кэрол Миддлтон байрамлардан бирида набирасига дунёдаги энг қимматбаҳо ўйинчоқлардан бирини: тебранадиган зебра совға қилган. «Stevenson Brothers» фирмасига қарашли мазкур ўйинчоқ учун 5742 доллар сарфланган. Бу сумма шаҳзода Чарльз томонидан тақдим қилинган 22 минг доллар фургонли уйча олдида ҳеч нарса эмас.

Блю Айви Картер

Блюнинг ота-онаси хонанда Жей-Зи ва Бейонсе қизининг оғзидан чиққанини муҳайё қилади. Қизалоқ бир ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган тантана учун юлдузли жуфтлик 200 минг доллар тўлаган. Блюнинг ўйинчоқ ва буюмлари нафақат ўзига хослиги, балки нархи​ билан ҳам кишини лол қолдиради. «Swarowski» тошлари билан ясатилган ванна, нархи 80 минг доллар бўлган бриллиант «Barbie» бунга яққол мисол.

Ҳарпер Севен Бекҳэм

Футболчи Дэвид Бекҳэм ва унинг турмуш ўртоғи Виктория қизалоғи Ҳарперни керагидан ортиқ талтайтиради. У болалигидан мода намойишларида иштирок этиши етмагандек, туғилган кунини қироллик саройида нишонлашга ҳам улгурган. Бекҳэмнинг ўғилларидан ҳам кўра қизига бўлган меҳри бўлакча. У қизи учун таниқли рассом Дэмиен Ҳерст томонидан чизилган, нархи 600 минг долларлик юрак суратини совға қилган. «Отасининг қизи​» деб номланган сурат Ҳарнер хонасининг деворини безаб туради.

loading...