АФҒОНИСТОНДА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎТИРГАН АВТОБУС ПОРТЛАБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

0

 

Куни кеча Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида «Khurshid TV» журналистлари ўтирган микроавтобус мина устидан ўтиш оқибатида портлаб кетди. Портлаш туфайли бир нафар журналист ва автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Тўрт киши оғир жароҳат олди.

Фожиа юз берган жойга экспертлар етиб келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Мамлакатдаги «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи ушбу фожиага алоқаси йўқлигини баён қилган.

 

loading...