БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Жуҳуд аёл дугонасиникига келса, у девордаги гулқоғозларни эҳтиёткорлик билан кўчириб оляпти.

— Ҳа, дугонажон, уйингни таъмирлатмоқчимисан?

— Йўқ, кўчиб кетяпман.

 

* * *

 

Ота-она ўғилчасини микроблардан қаттиқ туриб ҳимоя қилишарди. Идишларини парлашарди, унга фақат қайнаган сув беришарди.

— Дада, — деди болакай бир куни. — Биласизми, катта бўлсам нима қиламан?

— Нима қиласан?

— Тўйиб микроб ейман.

 

* * *

 

— Неварагинам, жуда юпқа шим кийибсан. Тиззаларинг совуқ емаяптими?

— Йўқ, ичимда ички кийим ҳам бор-ку!

 

* * *

 

Бола диванда ўтирар, ёнида ётган ота хуррак отарди. Бирдан у нариги ёнбошига ёнбошлади-ю, хуррак отмай қўйди. Шунда бола ўтирган ерида қичқирди:

— Ойи, дадамнинг моторида бензини тугаб қолди!

 

* * *

 

Қишлоққа талаба-ветеринар амалиёт ўташга келди. Уни участка врачи кутиб олиб сўради:

— Сиз ҳайвонлар дўхтиримисиз?

— Ҳа. Ўзингизни ёмон ҳис қиляпсизми?

 

* * *

 

Грузин телефонда дўстидан сўради:

— Гиви, нима қиляпсан?

— Овқат еяпман.

— Нима еяпсан?

— Буни телефон орқали айтиб бўлмайди.

 

* * *

 

Грузин келиб қараса, дўсти белига арқон бойлаб турибди.

— Нима қиляпсан? — сўради у.

— Ўзимни осмоқчиман.

— Ўзингни оссанг, арқонни бўйнингга бойламадингми?

— Ҳаракат қилиб кўрдим, бўғилиб қоляпман.

 

* * *

 

Янги бойнинг хотини эрига деди:

— Агар хизматкор аёлга яна тегажоғлик қиладиган бўлсангиз, сиз билан ажрашаман!

— Шу… Бўлмаган нарса учун-а?

— Эсингизда бўлсин, сизга ўхшаган эрни ҳар доим ҳам топаман. Аммо унақа хизматкорни ҳеч қачон топиб бўлмайди.

 

* * *

 

А пунктдан Б пунктга қараб поезд йўлга чиқди. Қарама қарши томондан бошқа поезд келарди. Йўл битта. Лекин улар тўқнашиб кетишмади.

Савол:

— Нима учун?

Жавоб:

— Тақдирда йўқ экан.

 

* * *

 

Қоронғиликда бир йигитни орқадан безори келб тўхтатди.

— Пулдан чиқар!

— Пулим йўқ.

— Соатни еч!

— Соатим ҳам йўқ.

— Унда бўйнингга миндириб нариги муюлишгача олиб бориб қўй!

 

loading...