БУХОРОДА АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

1

 

Шу йил 31 май куни соат тахминан 17: 30 да «Ғузор-Бейнеу» автомобил йўлининг 301- километрида 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Ласетти» автомобили қарама-қарши тарафга қараб ҳаракатланувчи машиналар йўлига чиқиши оқибатида 46 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган «MAN» юк ташувчи машина билан тўқнашиб кетган. Оқибатда «Ласетти» ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда ўтирган йўловчи оғир тан жароҳати олиш туфайли фожиа юз берган жойда ҳалок бўлди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган.

 

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.