ДИҚҚАТ! ДУНЁГА ЯНГИ «H5N1» ВИРУСИ ХАВФ СОЛМОҚЧИ!!! (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Америкалик олим Майкл Грегернинг таъкидлашича, янги апокалиптик вирус «H5N1» одамларга жониворлардан ўтади. Ҳайвон деганда, олим оддий товуқни назарда тутган. Кимки товуқ гўштини кўп истеъмол қилса, ўша одам янги вирусни юқтириб олиши ҳеч гап эмас.

— Бу вирус илк бор Гонгконгда 1997 йили пайдо бўлган, — дейди Грегер. — Ўшанда уч яшар гўдак шу вирусни юқтирган. Томоқ ва қорин қисмида кучли оғриқ туйган. Кейинчалик ҳаво етишмаслиги туфайли оламдан ўтган. Гапнинг индаллосини айтганда, янги вирус хавф солмаслиги учун улкан фабрикаларда етиштириладиган товуқлар харидидан қочиш керак ва ҳар бир одам ўз уйида хонаки товуқларни боқиши зарур. Шунда вирус балосидан нари бўлади…

Дарвоқе, янги «H5N1» вируси характери жиҳатидан «испанка» вирусига ҳам ўхшаб кетади.

 

loading...