ДИҚҚАТ! ХУШХАБАР! АЛБАТТА ЎҚИНГ!!!

0

 

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятидан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 да, кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафар эса Наманган вилоятидан.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида жами соғайганлар 1120 нафарга етди.

Самарқандда соғайганларниг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, 6 нафари эркак, 5 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 да, кичиги 18 ёшда.

Андижон вилоятида тузалган бемор (22 ёшли аёл) Андижон шаҳридан бўлиб, эндиликда вилоятда соғайганлар сони 175 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони  2859 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...