ЕКАТЕРИНБУРГДА МАХСУС ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАРДАН БИРИНИ ОТИБ ЎЛДИРДИ…

0

 

Маълумот беришларича, Екатеринбургда яшайдиган исми-шарифи маълум қилинмаган эркак дўконларнинг биридан баҳоси 8 минг рублга тенг бўлган тўртта ўрам гулқоғоз ўғирлаб қочган. Атрофдагилар, ўткинчилар уни тўхтатиб қолмоқчи бўлган. Аммо эркак уларга қўлида пичоқ билан ҳамла қилган. Одамлар дарҳол полицияга хабар берган. Полициячилар эса махсус хизмат ташкилоти ходимлари билан етиб келиб, жиноятчи яшайдиган уйни ўраб олган. Қўлга олиш операцияси давомида эркак махсус хизмат ташкилоти ходимларига ҳам пичоқ билан ҳамла қилишдан тийила олмаган. Бу ҳам етмагандек, отряд командирининг юзига баллончадан газ сепган. Натижада ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари қуролни ишга туширишга мажбур бўлган.

Квартирадан полициячилар иккита пичоқ, арбалет, газ тўлдирилган баллонча, страйкбол учун мўлжалланган автомат топишган.

 

loading...