ҲИНД АЁЛИ ЭРИ СМАРТФОН ОЛИБ БЕРМАГАНИ УЧУН ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ…

0

 

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида яшовчи 29 ёшли Жиоти исмли аёл мактабда ўқийдиган икки фарзанди учун битта смартфон зарурлигини эрига тавалло қилганди. Болалар коронавирус балоси туфайли онлайн дарсларда иштирок этишга мажбур. Аммо онлайн дарсда қатнашиш учун албатта смартфон бўлиши лозим эди. Эри смартфон олиб беришдан бош тортди. Шу нарса баҳона бўлди-ю, аламига чидай олмайган аёл жонига қасд қилди. Айтишларича, аёлни ўлгандан кейин касалхонага полициячилар олиб боришибди.

Эрининг айтишига кўра, улар марҳума билан 7 йилдан бери бирга яшаб келишган. Икки фарзанднинг ота-оналари бўлишган.

 

loading...