Манзура: “Санъаткорлар ҳаётига ҳавас қилманг!..”

0

“Санъаткорнинг ҳаётига ҳавас қилманг!.. – деб ёзди хонанда Манзура “Instagram” саҳифасида. – Жаҳон миқёсидаги санъат аҳли ҳам дунёга машҳур ва севимли бўлиб, охирида хор бўлганига гувоҳмиз: кимнингдир ўзи ёки фарзанди пиёниста ёки гиёҳванд бўлади, кимнингдир фарзанди суицидга мойил, кимнингдир тийиқсиз эҳтироси СПИДгача олиб келади ва ҳоказо.

…Шунга қарамай, бизнинг ёшларимиз ҳам уларга интилиб, ўзларини ҳар кўйга солишади, шунчалик кўзи кўр ва қулоғи кар бўладики, асл ҳақиқатни кўра олмайди…

Шоу бизнес, бу – чиройли ҳаёт эмас, фантастика…

Аввалимиз хор бўлсаям, охиримиз хор бўлмасин, илоҳим!..”

Манзура,

хонанда

loading...