Олмалиқда 30 кишигача одам билан тўйлар ўтказиш бошланди

0

Олмалиқда 30 кишидан ошмаган ҳолда тўйлар ўтказиш бошланди. Бу ҳақда республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, тадбирлар, эълонлар ва бошқа хабарлар эълон қилинувчи Telegram каналда маълум қилинди, деб ёзмоқда daryo.uz.

«Мавжуд вазиятни ёшларимиз ҳам тўғри қабул қилиб, карантинга риоя қилган ҳолда никоҳдан ўтишмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан бошлаб тўй-маросимларнинг ўтказилиши бекор қилинган эди. Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди ва «яшил» ҳудудларга оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди.

Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

loading...